Линклар

Ироқдаги зўравонликларда 27 киши нобуд бўлди


Кеча Ироқда амалга оширилган бир неча портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди.

Рамади шаҳрида икки худкуш содир этган порлашларда 20 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар орасида Анбар вилояти ҳокими ҳам бор.

Полициянинг маълум қилишича, биринчи портлашга Анбар вилояти ҳокими Қосим Муҳаммаднинг идораси олдидаги хавфсизлик текширув пунктига бомба ўрнатилган машинанинг келиб урилиши сабаб бўлган.

Ҳоким рўй берган воқеа жойига келганида иккинчи худкуш ўзини портлатиб юборган. Ҳужумчи қўриқчилар унинг йўлини тўсиб қўйган пайтда портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Бағдод яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида эса, етти нафар шиа зиёратчилари ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG