Линклар

logo-print

Британия фуқароси икки ярим йил асирликдан кейин озод қлинди


Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд 2007 йилда Ироқда гаровга олинган Британия фуқароси Питер Мур озод қилинганини маълум қилди.

Милибанд Мурнинг кечмишларини икки ярим йил давом этган “азоб, қўрқув ва ноаниқлик”, дея атади.

36 яшар компьютер мутахассиси Бағдодда тўрт нафар бритаянилик тан соқчилари билан биргаликда ўғирлаб кетилган эди. Улардан уч нафарининг ўлиги топилган. Тўртинчисининг тақдири номаълум қолмоқда.

Мур АҚШга қарашли "Bearingpoint" ширкатида ишлаган.
XS
SM
MD
LG