Линклар

МРБ масъулиятсизликка оид танқидларни рад этди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси матбуот вакили Пол Гимилиано 25 декабр куни АҚШга тегишли учқични портлатиб юборишга уринган нигериялик ҳақидаги маълумотларга тегишли эътибор берилмаганига оид хабарларни инкор қилди.

МРБ Умар Форуқ Абдулмутллибга оид маълумотларни вақтида тегишли идораларга етказмаганликда танқид қилинмоқда.

Гимилиано МРБ “Абдулмуталлиб ҳақида ноябрда хабар топгани” ва унинг исми ҳукуматнинг террорчилар рўйҳатига киритилиши учун бу маълумотларни Аксилтеррор миллий марказига юборганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG