Линклар

Ҳолландия ва Нигерия аэропортларида одам танасини "кўра" оладиган ускуналар ўрнатилади


Ҳолландия ва Нигерия расмийлари 23 яшар нигериялик АҚШга тегишли учқични портлатишга уринганига оид воқеадан кейин ўз аэропортларида танани тўла текшира оладиган сканерлар ўрнатилишини маълум қилди.

Ҳолландия ички ишлар вазирига кўра, Амстердадаги Схипол аэропортида АҚШга кетаётган йўловчиларни текшириш учун, одам танасини тўлиқ “кўра” оладиган сканерлар уч ҳафта ичида ўрнатилади.

Нигерия расмийлари мамлакатнинг халқаро аэропортларида сканерлар Янги йилдан кейин ўрнатилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG