Линклар

logo-print

АҚШ ўз фуқароларини огоҳлантирди


Индонезиядаги АҚШ элчихонаси Америка фуқароларини янги йилда Бали курорт оролида террор ҳужуми содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Элчихона интернет сайтида янги йил арафасида террор ҳужуми уюштирилиши мумкиндиги ҳақида Бали ҳокими Мангку Пастика огоҳлантиргани билдирилган.

Кейинроқ Пастиканинг матбуот вакили Путу Суардика ҳоким “Балида террор ҳужуми бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қачон гапирмагани, бу ҳақда баёнот бермагани ва огоҳлантирмаганини” айтди.

Балида ғарблик туристларга қарши қатор террор ҳужумлари уюштирилган.

Хусусан, 2002 йил октябридаги ҳужумда 202 одам, асосан туристлар нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG