Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:32

Шинжонда “Миллий бирлик тўғриси”да қонун қабул қилинди


Хитой назоратида бўлган Шинжон Уйғур мухторияти ҳукумати миллий бирликка таҳдид солувчи ғояларни тарқатишни қатъий таъқиқловчи қонунни қабул қилди.

Шинжон вилояти маъмурияти интернет сайтида “Этник бирлик учун ўқитиш” деб номланган қонун сешанба куни қабул қилингани билдирилган.

Мазкур қонун якка шахс ва ташкилотларга миллий бирликка зид фикрларни тарқатиш, йиғилишлар ўтказиш ва миллий бирликка қарши материаллар ишлаб чиқиш ва маълумотлар тарқатишни таъқиқлайди.

Давлатга қарашли ахборот воситаларида у ёки бу маълумот ва фикрлар миллий бирликка таҳдид солиши мумкинлиги қандай аниқланиши билдирилмаган.

Бундай жиноят учун қандай жазо белгиланиши ҳам ошкор қилинмаган.

2009 йил июлида Шинжонда маҳаллий уйғурлар ва келгинди хан хитойликлар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда расмий маълумотларга кўра, қарийиб 200 одам ўлган.
XS
SM
MD
LG