Линклар

Россия махфий келишувни текширмоқда


Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Андрей Нестеренко ўз мамлакати Қозоғистон ва Эрон уран савдоси бўйича махфий келишувга эришгани ҳақидаги маълумотни текшираётганини айтди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган 1737 рақамли резолюцияда Эронга ядровий материаллар сотиш ман қилинганини урғулаган Нестеренко бу резолюцияга “барча ҳукуматлар қатъий риоя қилиши”га Россия ишонишини айтди.

29 декабрдан бери қатор ахборот агентликлари Қозоғистон 1 минг 350 тонна уранни Эронга сотиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатди.

Ҳам Қозоғистон ҳам Эрон бу маълумотни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG