Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:25

Афғонистонда хорижликлар жиддий талафот кўрди


Қандаҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани натижасида канадалик тўрт аскар ва бир журналист нобуд бўлди.

Ундан олдин худкуш кимса Хўст вилоятидаги базада ўзини портлатди.

Оқибатида саккиз нафар АҚШ фуқароси халок бўлди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўлганлар орасида ўз ходимлари борлиги ҳақидаги маълумотни шарҳламади.

Хўст вилоятида амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар матбуот вакили Забихулла Мужоҳид худкуш кимса Афғонистон армияси аскари кийимида бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG