Линклар

Тожикистон газ масаласида Ўзбекистон билан келишди


“Тожиктрансгаз” Бош директор ўринбосари Шавкат Шоимов айтганига асосланиб Фарғона.Ру ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон 2010 йилда Ўзбекистондан 250 миллион куб метр газ сотиб олади.

Шоимов Тошкентда олиб борилган қизғин музокаралардан сўнг шу ҳақда келишув имзоланганини ва ўзбек газининг нархи жаҳон бозоридаги нархга қараб белгиланишини айтган.

Янги йил биринчи чорагидаги газ нархи январ ойи бошида маълум бўлади.

Тожикистон статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2009 йил январ-ноябр ойларида Тожикистон Ўзбекистондан 47 миллон 600 минг АҚШ долларига 198 ярим миллион куб метр табиий газ сотиб олган.
XS
SM
MD
LG