Линклар

Россияда энг арзон ароқнинг нархи ошди


1 январдан бошлаб Россияда ярим литрли ароқ нархи чакана савдода 89 рубл, яъни, уч АҚШ доллардан арзонга сотилмаслиги керак.

Спиртли ичимликлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича тузилган Федерал хизмат ўтган йил шу ҳақда қарор чиқарган.

Экспертлар фикрича, бу чора ноқонуний равишда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва алкоголизмга қарши курашда ёрдам беради.

Бироқ мутахассислар агар рисоладагидек назорат қилинмаса, бу чора самара беришига шубха билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Россия бозоридаги ароқларнинг қарийиб ярми ноқонуний равишда ишлаб чиқарилган.

Россияда ҳар йили 500 мингга яқин одам спиртли ичимликлар истеъмоли билан боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG