Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:04

Марказий разведка бошқармаси толиблардан ўч олади


АҚШ Марказий разведка бошқармаси Афғонистондаги худкуш ҳужум оқибатида ташкилотнинг етти ходими ва бир афғонистонлик ўлганига жавобан толиблардан ўч олинишини айтди.

Хўст вилоятидаги базада амалга оширилган ҳужумда МРБнинг яна олти ходими яраланган.

Хўстдаги базада Афғонистон хавфсизлик кучлари ишламаётганини таъкидлаган Афғонистон Мудофаа вазирлиги Толибон тарафдори бўлган худкуш кимса Афғонистон армияси ҳарбийси бўлгани ҳақидаги толиблар иддаосини рад қилди.

Бироқ НАТО етакчилигидаги кучлар матбуот вакили базада афғон хавфсизлик ходимлари ишлаганини айтди.

АҚШ президенти Барак Обама разведка хизмати ходимлари ўлганига таъзия изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG