Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:35

Қозоғистон ЕХҲТ раислигини қабул қилди


1 январдан бошлаб Қозоғистон Марказий Осиё, қолаверса, МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси вазифасини бажаришга киришди.

Сўнгги бир йил давомида бу ташкилотга Юнонистон раислик қилган эди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ва Давлат котиби Канат Саудабаев “Ванкувердан Владивосток”ка қадар бўлган ҳудудда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш учун Қозоғистон бор имкониятни ишга солишини айтди.

ЕХҲТ доимий кенгашининг йиғилиши 14 январга белгиланган. Лента.ру хабарига кўра, халқаро ташкилот раҳбарлари йиғилиши Вена шаҳрида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG