Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбари халқни Янги йил билан табриклади


Ислом Каримов 2009 йилда эл-юрт бошидан кечирган синовлар, қийинчиликлар ва муаммоларни енгиб ўтганини эслатиб, ортда қолган йил мамлакат учун осон келмаганини таъкидлади.

Каримов жаҳон иқтисодий бўҳронининг салбий таъсирига қарамасдан 2009 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоизга, иқтисодиётга жалб этилган сармоялар ҳажми 33 фоизга ўсгани, аҳолининг реал даромади эса 26,5 фоизга, ойлик иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўртача 40 фоизга ошгани айни ҳақиқат эканини урғулади.

Ислом Каримов янги 2010 йил Ўзбекистон халқи учун қутлуғ ва хосиятли бўлиши, хонадорлардан файз барака аримаслиги, Ўзбекистонда тинчлик барқарор бўлишини ва Ўзбекистон халқига омонлик тилади.
XS
SM
MD
LG