Линклар

Перм фожиаси қурбонлари сони яна ортди


Россиянинг Перм шаҳридаги тунги клубда 5 декабр куни рўй берган ёнғин қурбонлари сони 154 кишига етди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ёнғиндан сўнг шифохонага ётқизилганлардан икки киши 1 январ куни тунда оламдан ўтган.

Ҳозир жами 61 киши Москва, Санкт Петербург, Челябинск ва Перм шаҳар шифохоналарида даволанмоқда.

Тунги клубдаги фожиага мушакбозлик сабаб бўлган.

Россия Бош прокуратураси ушбу фожеа юзасидан жиноят иши очиб, клуб раҳбариятидан уч кишини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG