Линклар

Эрон уран ишлаб чиқаришни бошлашга таҳдид қилмоқда


Эрон агар Ғарб тўйинтирилган уранни Теҳронга етказиб бермаса, яқин келажакда ядровий ёнилғини ўзи ишлаб чиқара бошлаши хусусида огоҳлантирди.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Манучехр Мутаққий давлат телевидениесига берган интервюсида "Ғарб давлатлари Теҳронга 20 фоиз тўйинтирилган уранни сотиш ёки бу давлат ихтиёрида бўлган кам тўйинтирилган уранга айрибошлашга оид Эрон таклифларига бир ой ичида жавоб қайтариши лозим", дея таъкидлади.

Бундан бир оз аввал БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги Эронга кам тўйинтирилган уранни бошқа давлатда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилган эди. Бироқ расмий Теҳрон АҚШ, Россия ва Франция қўллаб-қувватлаган ушбу таклифларни инкор қилган.

Ғарб давлатлари Эронни ўз дастури ёрдамида ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG