Линклар

Обама Ал-Қоидани учқични портлатишга уринганликда айблади


Президент Барак Обама Ал-Қоиданинг Ямандаги фирқасини АҚШ учқичини портлатишга уринган Нигерия фуқаросини махсус тайёргарликдан ўтказганликда айблади.

Ўзининг ҳафталик мурожаатида Оқ уй раҳбари 23 яшар Умар Форуқ Абдулмуталлиб Яманга сафар қилиб, Ал-Қоида сафига қўшилгани ҳамда махсус тайёргарликдан ўтиб, Ал-Қоидадан АҚШ учқичини портлатиш топшириғи олганини маълум қилди.

Умар Форуқ Абдулмуталлиб 25 декабр куни Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқичда портловчи мосламани ҳаракатга келтиришга урингандан сўнг, йўловчилар томонидан қўлга олинган эди.

Жорий ҳафта бошида Ал-Қоиданинг Араб ярим оролида фаолият юритаётган фирқаларидан бири, 25 декабр куни амалга ошмай қолган бу қўпорувчилик амалиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG