Линклар

Афғон депутатлари ҳукумат таркибини муҳокама қилди


Афғонистон парламенти мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардоқни ушбу лавозимга қайта тайинланишини маъқуллади.

Бугун мамлакат парламенти президент Ҳамид Карзай томонидан тақдим қилинган янги ҳукумат таркибини муҳокама қилди. Карзай кўп лавозимларда эски вазирларни сақлаб қолишни режаламоқда.

Бироқ бугун депутатлар Исмоил Хонни энергетика вазири лавозимига қайта тайинланишига қарши чиқдилар. Шунингдек, адлия вазири лавозимига кўрсатилган Сарвар Дониш ҳам депутатлар ишончини қозона олмади.

Коррупцияга қарши кураш борасида Ғарб босимига учраб келаётган Ҳамид Карзай декабр ойи якунида янги ҳукумат таркибини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG