Линклар

Яманда АҚШ ва Британия элчихоналари вақтинча ёпилди


Ал-Қоида ҳаракати томонидан қилинган тахдид туфайли АҚШ ва Буюк Британиянинг Ямандаги элчихоналари номаълум муддатга ёпилди.

АҚШ элчихонасининг сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Араб ярим оролидаги Ал-Қоида ҳаракати Ямандаги АҚШ идораларига ҳужум қилиш билан тахдид қилган ва тобора ортиб бораётган таҳдидлар туфайли элчихона ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бундан ташқари, элчихона Ямандаги АҚШ фуқароларини огоҳ бўлишга чақирди.

Ўтган ҳафта АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш ортида айнан Ал-Қоиданинг Ямандаги фирқаси тургани таҳмин қилинмоқда.
Хабарларга кўра, учқични портлатишга уринган Нигерия фуқароси Яманда махсус тайёргарликдан ўтганини тан олган.
XS
SM
MD
LG