Линклар

АҚШ ва Буюк Британия Яманга ёрдам кўрсатади


АҚШ президенти Барак Обама ва Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Яман ҳукуматининг мамлакат жанубига ўрнашиб олган Ал-Қоида ҳаракатига қарши олиб бораётган курашига молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Буюк Британия бош вазири маъмурияти томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Вашингтон ва Лондон Яман хавфсизлик кучларининг терроризмга қарши курашувчи махсус бўлинмалари ҳамда Адан кўрфази, Сомали ва Яман қирғоқларидаги қароқчиларга қарши кураш олиб бораётган Яман соҳил қўриқчиларига молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олган. Бироқ ҳозирча ушбу ташаббус учун ажратилаётган маблағ миқдори ошкор қилинмади.

Бундан ташқари, баёнотда айтилишича, АҚШ ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сомалидаги тинчликпарвар кучлар сонини ошириш борасида қилаётган уринишларига кўмаклашишга ҳам келишиб олган.

Вашингтон ва Лондоннинг мазкур ташаббуси 25 декабр куни Детройтга парвоз қилаётган АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш ортидан эълон қилинмоқда.

Куни кеча АҚШ президенти Барак Обама Ал-Қоиданинг Ямандаги шўъбасини АҚШ учқичини портлатишга уринган Нигерия фуқаросини махсус тайёргарликдан ўтказганликда айблади.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус шанба куни Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ билан учрашиб, хавфсизлик ва жангариларга қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG