Линклар

Туркияда йўловчи поездлар тўқнашди


Туркия шимоли-ғарбида йўловчи ташувчи поездларнинг ўзаро тўқнашиши оқибатида бир киши нобуд бўлди, камида тўрт киши тан жароҳати олди.

Онадўли ахборот агентлигига кўра, айни дамда қутқарувчилар хизмати фожеа жойида қутқарув ишларини олиб бормоқдалар.

Туркия Транспорт вазирлигининг билдиришича, поездларнинг тўқнашуви Истанбулдан 400 км узоқликда рўй берган. Маълум бўлишича, машинистлардан бири тўхташ буйруғига риоя қилмаган ва у бошқараётган поезд тўхтаб турган составга бориб урилган.

XS
SM
MD
LG