Линклар

logo-print

Покистонда қабила етакчилари нишонга олинди


Покистон шимоли ғарбида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Толибон ҳаракатига қарши чиқаётган қабила етакчиларидан икки нафари нобуд бўлди, тўрт киши жиддий тан жароҳати олди.

Ассошиэйтид пресс агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, ушбу воқеа Афғонистон чегарасига яқин Бажаур туманида рўй берган. Маълум бўлишича, Хар шаҳрида ўтказиладиган йиғинга кетаётган қабила етакчиларининг машинаси Кассай тумани яқинида минага дуч келган.

Бундан икки кун аввал эса Покистоннинг Лакки Мерват шаҳрида худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани волейбол мусобақаси томоша қилиш учун тўпланган оломон олдида портлатиб юборди. Бу портлашда 100 га яқин киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG