Линклар

БМТ вакили афғон депутатларидан хафа бўлди


БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Кай Эйде янги ҳукумат таркибига киритилган номзодлардан 70 фоизини рад қилган афғон парламенти ҳаракатларини жиддий сиёсий мағлубият, дея атади.

- Самарали ислоҳотларни амалга ошириш учун Афғонистон серғайрат ва ишчан ҳукуматга муҳтож бўлган бир пайтда президент Ҳамид Карзай бор куч-қудратини янги номзодларни топишга сарфлаши лозим бўлади, дея қўшимча қилди БМТ вакили.

Шанба куни президент Ҳамид Карзай томонидан тақдим қилинган янги ҳукумат таркибини муҳокама қилган Афғонистон парламенти 24 номзоддан 17 тасини рад этди.

Депутатлар фикрича, парламент тасдиғидан ўтмаган номзодлардан айримлари Ҳамид Карзайга яқин одамлар, қолганлари эса етарлича малакага эга эмас ёки ўтмишда жангарилар билан яқиндан алоқада бўлган.

Ғарб давлатлари президент Ҳамид Карзайдан мамлакатда авж олган коррупцияга қарши кураша оладиган янги ҳукумат тузишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG