Линклар

logo-print

Браун хушёрликка чорлади


Буюк Британия бош вазири Гордон Браунга кўра, Покистон ва Афғонистондан қувилган жангарилар шак-шубҳасиз Яман ва Сомали каби давлатларда ўз фаолиятини қайта бошлаши мумкин.

Би-Би-Си телеканалига интервю берган Браун фикрича, экстремист руҳдаги мусулмонларнинг "одамларни ўлдириш мумкин" деган тушунчаси келаси ўн йиллик ичида долзарб масалалардан бирига айланиши мумкин.

Браун, шунингдек, террорчи гуруҳларга бошпана берадиган ва ҳукумат назорати остида бўлмаган мамлакатлар мавжуд экан, халқаро ҳамжамият дунёнинг ҳар бир бурчагида огоҳ бўлиб туриши лозим, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG