Линклар

logo-print

Тожикистонда зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда


Тожикистоннинг Тоғли Бадаҳшон мухтор вилоятида шанба куни рўй берган зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда.

Шанба кунги зилзила оқибатида минтақада минглаб хонадонга жиддий шикаст етди. Салкам 20 минг киши бошпанасиз қолди.
Шунингдек, вилоятда йўллар ва бошқа коммуникация инфратузулмаларига жиддий зарар етди.

Тожикистон расмийларига кўра, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 5.1 баллни ташкил этган.

Айни пайтда Тожикистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги табиий офат рўй берган ҳудудда зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG