Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:29

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Мисрга борди


Ташрифдан мақсад Исроил билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш ҳақида сўзлашув олиб боришдан иборат.

Маҳмуд Аббос Миср Разведка хизмати бошлиғи Умар Сулаймон билан учрашди.

Фаластин раҳбари 4 январ куни Қатар, Кувайт ва Туркия сафарига жўнаб кетиши олдидан Миср президенти Ҳусни Муборак билан музокара олиб бориши режаланган.

АҚШ президенти Барак Обама Исроил ва Фаластинни тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақириб келмоқда.

Бироқ фаластинликлар музокара бошлашдан олдин Исроил босиб олган ерларига яҳудийлар учун турар жой бинолари қуришни тўхтатишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG