Линклар

4 январ куни дунёдаги энг баланд бино расман очилади


Бирлашган араб амирлигининг Дубай шаҳрида қурилган баландлиги 800 метрдан ортиқ бўлган бино "Burj Dubai", яъни, “Дубай минораси” деб номланган.

Бир ярим миллиард АҚШ доллари сарфлангани айтилаётган ушбу бино беш йилда қуриб битказилди.

Унда хашаматли квартиралар ва корпорациялар идораларидан ташқари италиялик машхур дизайнер Жоржио Армани лойиҳалаштирган меҳмонхона ҳам жойлашган.

Метал ва ойнадан ишланган осмонўпар бинонинг тантанали очилиши маросимига Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Махтум бошчилик қилади.

Тайван пойтахти Тайпейдаги 508 метрли бино шу кунгача дунёдаги энг баланд бино ҳисобланар эди.
XS
SM
MD
LG