Линклар

Ямандаги АҚШ ва Британия элчихоналари вақтинча ёпилди


Терроризм масалалари бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси Жон Бреннан ЭйБиСи телеканалига Ал-Қойданинг Яман пойтахтида ҳужум уюштиришига ишоралар борлигини айтди.

Лондонда Британия Ташқи ишлар вазирлиги Яман пойтахтидаги элчихона “хавфсизлик сабабларига кўра” ёпилганини билдирди.

Аммо вазирлик элчихонага таҳдид қилингани ёки қилинмагани ҳақида ҳеч нарса айтмади.

АҚШ президенти Барак Обама ва Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Яман ҳукуматининг мамлакат жанубига ўрнашиб олган Ал-Қоида ҳаракатига қарши олиб бораётган курашига молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG