Линклар

АҚШ ҳукумати самолёт йўловчилари текширувини кучайтирди


4 январдан бошлаб кучга кирган тартибга кўра, АҚШга учадиган йўловчиларни текшириш давомида улар тинтув қилиниши, ренгендан ўтказилиши ва юклари кўздан кечирилиши мумкин.

Бу тартиб, айниқса, 14 давлат жумладан АҚШнинг терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритилган Куба, Эрон, Судан ва суриялик йўловчиларга таллуқли.

Шунингдек, Афғонистон, Жазоир, Ироқ, Ливан, Ливия, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва яманлик йўловчилар ҳам кучайтирилган тартибда текширувдан ўтказилади.

АҚШнинг Транспорт хавфсизлиги ташкилоти баёнотида бошқа давлатларнинг АҚШга учаётган фуқаролари танлаб текширилиши мумкинлиги билдирилган.

АҚШ ҳукуматининг бундай чора қўллашига Рождество байрамида нигериялик бир йигит Амстердам шаҳридан Детроитга учган Америка самолётини портлатишга урингани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG