Линклар

АҚШ учиш тартибини кескинлаштирди


АҚШ ҳукумати дунёнинг 14 давлатидан учиб келаётган йўловчиларни текширувдан ўтказиш тартибини кучайтиришга қарор қилди.

АҚШ маъмурияти расмийларига кўра, булар орасида “террорни молиялаштирувчи” деб ҳисобланган тўрт та давлат — Куба, Эрон, Судан ва Суриядан келаётган ёхуд шу давлатлар орқали учган йўловчилар Америкага учувчи самолётларга чиқишдан олдин бошдан-оёқ тинтув қилинади.

Бу давлатларни қувватловчи, деб ҳисобланган яна 10 давлат — Афғонистон, Жазоир, Ироқ, Ливан, Ливия, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва Ямандан келган йўловчилар ҳам худди шундай текширувдан ўтказилади.

Шунингдек, АҚШ ҳудудидан ўтувчи ҳар қандай халқаро парвозларда учаётган хориж фуқаролари аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари танлови асосида текширилиши мумкин.

Бундай тартиб нигериялик шахс Мавлуд куни АҚШ самолётини портлатишга урингани боис жорий этилмоқда.
XS
SM
MD
LG