Линклар

logo-print

Европага нефт таъминоти тўхтамайди


Беларус нефт компанияси нарх устидаги жанжал ҳали ечим топмаган бўлса-да, Россия нефти одатдаги тартибда Европага етказиб берилишини таъкидламоқда.

Белнефтхим компанияси матбуот котибининг шу мазмундаги баёноти якшанба куни Беларус ҳукумати Россияни Минскка босим ўтказаётганликда айблаганидан сўнг тарқатилди.

Беларус ҳукумати Россияни нефт экспорти борасида ўз шартларини Минскка мажбуран қабул қилдириш учун босим ўтказаётганликда айблаб, буни “қабул қилиб бўлмас ҳаракат”, деб баҳолади.

Хабарларга кўра, бу борада қўшни давлатлар ўртасида бораётган музокараларда сал илгари силжиш кузатилмоқда. Россиядан Беларус ҳудуди орқали Германия ва Полшага узатиладиган нефт учун солиқни қолдириш, Беларуснинг ички эҳтиёжи учун узатиладиган нефтни эса солиқсиз бериш сўралмоқда.

2007 йилнинг январ ойида шу масала устида чиққан низо боис Германия ва Полшага узатиладиган нефт таъминоти тўхтаб қолган ва Ғарб давлатларининг энергетик ҳамкор сифатида Россияга бўлган ишончига катта путур етган эди.
XS
SM
MD
LG