Линклар

Афғонистонда АҚШ нинг тўрт аскари ўлдирилди


НАТО раҳбарияти АҚШ ҳарбийларидан тўрт нафари Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида қурбон бўлганини маълум қилди.

Ҳозирча НАТО етакчилигидаги ҳарбий қўмондонлик йил аввалида Америка қўшинларига етган бу талофaтга оид бошқа тафсилотларни ошкор қилгани йўқ.

Бундан ташқари, Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг бир аскари мамлакат жанубидаги Ҳелманд вилоятида содир бўлган портлаш чоғида жароҳат олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG