Линклар

logo-print

АҚШ нинг беш фуқароси Покистонда суд қилинади


Покистонда қўлга олинган 5 америкалик уларга қўйилган террор ҳужумини уюштиришга уринганлик айбини бутунлай инкор қилди.

Судда иштирок этган адвокатларнинг айтишича, бу шахслар судда Ал-Қойдага алоқадорлиги тўғрисидаги айбловни инкор қилиб, Афғонистондаги мусулмонларга ёрдам бериш учун мамлакат шарқига борганини айтган.

Покистон полицияси 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган бу шахсларга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Бу шахсларнинг ҳаммаси АҚШ фуқароси, икки нафари эса ҳам АҚШ, ҳам Покистон фуқаросидир.

Улар декабр ойи аввалида мамлакат шарқидаги Сарготҳа шаҳрида Покистон ҳукуматига тегишли объектларга қарши террор ҳужумини амалга ошириш учун исломий жанггари гуруҳлар билан алоқа қилишга уринганликда гумон қилиниб қўлга олинган эди.

Покистон расмийларига кўра, қўлга олинганлар мамлакатда қабул қилинган аксил-террор қонунчилигига биноан тергов қилинмоқда. Айни пайтда уларни АҚШ Марказий разведка бошқармаси агенти ҳам сўроқ қилган.

АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси ҳозирча бу фуқароларни кутаётган жазо чоралари ҳақида изоҳ беришдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG