Линклар

Эрон Тожикистонга сармоя киритишда давом этади


Тожикистонга сафар қилган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ўз давлати минтақавий хавфсизлик ҳамда Афғонистон ва Покистонда барқарорликни ўрнатиш борасида Тожикистон билан ҳамкорлик қилишини айтди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралардан сўнг Аҳмадийнажот Эрон томони, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда Тожикистонга сармоя киритишда давом этишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бундан аввал Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби икки президент ўзаро музокаралар чоғида қиймати 200 миллион АҚШ доллари бўлган гидроэнергетик иншоот сармояси масаласини ҳам муҳокама қилишини айтган эди.

Эрон президенти бу музокаралардан сўнг Туркманистонга сафар қилиш ва сешанба куни президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги газ қувурининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG