Линклар

Ямандаги элчихоналар ёпиқ қолмоқда


АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари хавфсизликни таъминлаш чораси ўлароқ икки кундан буён Ямандаги элчихоналарини ёпиб қўйди.

Якшанба куни АҚШ президенти Барак Обаманинг террорга қарши кураш масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Бреман Ал-Қоида гуруҳи Яманда ҳужум уюштиришни режалаётганига ишоратлар бўлгани боис, элчихоналар ёпиб қўйилганини айтди.

- Биз биламизки, улар бизнинг элчихоналаримиз, элчихонадаги ходимларимизни нишонга олган. Шу боис, биз ўз дипломатларимиз ҳамда у ердаги бошқа ходимлар ҳимояси учун зарур барча чора кўрилганига ишонч ҳосил қилмоқчимиз. Бу қабул қилиниши керак бўлган оқилона чорадир, деди АҚШ президенти маслаҳатчиси Жон Бреман.

Президент Обама эса Мавлуд куни АҚШга тегишли самолётни портлатишга уринган нигериялик фуқарони қуроллантирган ва машғулотдан ўтказган, дея Ал-Қоиданинг Ямандаги бўлимини айблаган эди.
XS
SM
MD
LG