Линклар

logo-print

Франция Эрон ултиматумини қабул қилмади


Франция ҳукумати Эроннинг ўз ядровий дастурига оид халқаро музокаралар борасида қўйган сўнгги ултиматумини қабул қилмади.

Эрон бойитилган уранни ядровий ёнилғига алмаштириш тўғрисида БМТ воситачилигида эришилган келишувга рози бўлиш учун 2009 йилнинг охиригача белгиланган муддатни бой берди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий эса шанба куни баёнот бериб, Ғарб давлатларида бу борада Эрон шартларини қабул қилиш учун бир ой муддат борлигини айтди.

Аммо бугун Франция Ташқи ишлар вазири бу баëнотга Эрон раҳбариятининг “унга ёрдам беришни истаганлар”га ултиматум қўйишини “қабул қилиб бўлмайди”, дея жавоб берди.
XS
SM
MD
LG