Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:43

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги раҳбар келди


Кузатувчилар фикрича¸ асосан пахтачиликка боғланган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини оëққа турғизиш учун қандай яхши бўлмасин¸ битта вазирнинг қурби етмайди.
Кузатувчилар фикрича¸ асосан пахтачиликка боғланган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини оëққа турғизиш учун қандай яхши бўлмасин¸ битта вазирнинг қурби етмайди.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги янги йилни янги вазир билан бошлади. 30 декабр куни президент Ислом Каримов имзолаган фармонга кўра, бу лавозимни шу пайтгача президент маслаҳатчиси муовини бўлиб келган Зафар Рўзиев эгаллади.

Янги йил байрами ва президентнинг байрам табригига оид лавҳалар кўпайиб кетганиданми, президент Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига янги одамни тайинлагани расмий матбуот диққатидан четда қолди. Ҳар қалай Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бу ҳақда хабар қилмади.

Янги вазир тайинлангани ҳақидаги хабар ростлигини Озодлик радиосига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимларидан бири тасдиқлади.

Озодлик: Мен Озодлик радиосидан телефон қилаëтган эдим. Зафар Рўзиев деган одам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланибди¸ деган хабар келган эди. Шуни билгани телефон қилаëтган эдим.

- Тўппа-тўғри. Рўзиев Зафар Шаропович.

Озодлик: Қачон тайинланди?

- 30 декабрда.

Озодлик: Шу пайтгача у кишининг ким бўлиб ишлагани ҳақида икки оғиз гапириб бера олмайсизми?

- У киши олдин бизда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехнология масалалари бўйича муовинлари бўлган. Ундан кейин президент аппаратига давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ўтиб кетганлар.

Озодлик: Кадрлар масаласи бўйича¸ шундайми?

- Кадрлар масаласи¸ ташкилий ишлар бўйича. Энди ўша ердан бу ëққа келдилар¸ дейди вазирлик ходими.

Вазирлик ходими янги вазирнинг таржимаи ҳолидан фақат ана шу фактларни келтириш билан чекланди.

45 ёшдаги Зафар Рўзиев президентнинг кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва вазир муовини лавозимларидан аввал Қашқадарё вилояти¸ Яккабоғ туманида ҳоким бўлиб ишлаган, дейди “Ўзбекдонмаҳсулот” ширкатининг собиқ раиси Олим Отаев.

- Энди бу вазирлик жуда муҳим¸ жуда оғир вазирлик. Рўзиевни мен олдиндан танир эдим. Қашқадарë вилояти¸ Яккабоғ туманида ишлаган. Яхши инсон. Лекин мени битта нарса қизиқтираяптики¸ бу инсон етарли даражада муаммони ечишга қийналадими¸ деб ўйлайман. Чунки буларнинг ҳаммаси йилма-йил тўпланиб келаëтган муаммолар. Раҳбар бўлгани яхши. Тажрибаси¸ бошқаси келажакда балки яхши натижа берар. Лекин “Шу одам келиб муаммолар ечилди ëки шу одам энди янги йилдан бошлаб муаммоларни ечади” деса¸ бу мутлақо нотўғри бўлади, дейди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг собиқ амалдори.

Эслатиб ўтиш жоиз¸ собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Сайфиддин Исмоилов 2009 йилнинг 25 сентябрида Жиззах вилоятига муваққат ҳоким этиб юборилган эди. Вазирлик ходимининг айтишича, ўшандан бери вазир лавозими бўш қолиб келган.

- Сентябр ойида Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ўтиб кетганлар.

Озодлик: 30 декабргача ким вазир вазифасини бажараëтган эди?

- Вазир бўлмади. Вазир йўқ эди. Вазир вазифасини бажарувчи ҳам йўқ эди. Просто биринчи ўринбосар ишни бошқариб юрди, дейди вазирлик ходими.

Хўш, Ўзбекистон иқтисоди учун муҳим бўлган соҳа нега икки ой мобайнида, боз устига пахта мавсуми айни авж олган пайтда эгасиз қолди?

Ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов, Ўзбекистонда аксар соҳалар каби, қишлоқ хўжалиги ҳам ҳокимиятнинг юқори доиралари томонидан бошқарилади ва вазир лавозими, шунчаки, номинал вазифадир, дейди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимининг икки ой бўш қолиб келгани ҳам бу фактнинг яна бир тасдиғидир, деб давом этади таҳлилчи.

- 90-йилларнинг бошидан бошлаб тахминан 2002-2003 йилларгача қишлоқ хўжалигининг асосий куратори республикада Исмоил Жўрабеков эди. Жўрабеков кетганидан кейин кейинги олти-етти йил мобайнида қишлоқ хўжалигининг бош куратори Шавкат Мирзиëев ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги бўйича давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ва умуман қишлоқ хўжалиги соҳасидаги планларни бажариш¸ уни назорат қилишнинг ҳаммасини Каримов шахсан Мирзиëевга юклаган ва ундан талаб қилади. Бу шахс¸ албатта янги¸ лекин президент аппаратида ишлабди. Айнан кадрлар соҳасида ишлаган. Демак¸ Каримов бу шахс билан кўп мулоқотда бўлган. Менимча¸ унинг Қашқадарëдаги тажрибаси инобатга олиниб¸ вазир лавозимига тайинланган. Лекин айтиб ўтганимдек¸ бу соҳанинг бош куратори Шавкат Мирзиëев. Вазир унинг айтганини бажаради холос, дейди Камолиддин Раббимов.

Олим Отаев ҳам бу фикрни тасдиқлар экан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларнинг асосий сабаби ҳам ана шунда, дейди.

- Бу инсонга¸ яхши мутахассисга имконият яратиб бериш кеак. “Қаерга пахта экишни¸ қаерга ғалла экишни¸ бошқасини ўзинг ҳал қиласан” демасдан¸ “Мана бу ерга мана буни экасан. Мана бунча берасан” дейиш билан муаммони ҳеч қачон ечиб бўлмайди. Кадрларни тўплаб бериш керак. Хоҳласанг хоҳламасанг мана бу кадр билан ишлайсан¸ дейиш керак эмас. “Танлагин¸ танлаганингни биз текшириб кўрамиз. Лозим топсак¸ ҳа деб айтамиз. Камчилиги бўлса¸ камчилгини сизга тушунтирамиз” дейиш бошқа. Энди Ўзбекистон шароитида йўқда бу нарсалар, дейди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар ишлаган Олим Отаев.

Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистонда у ёки бу лавозимга даъвогарлик қилаётганлар “белини маҳкам боғлаб туриши” лозим, лекин амалдор бўлиш орзусидаги ҳар бир шахс биринчи навбатда режимга содиқлигини кўрсата билиши керак.

- Биласизми¸ кадрлар танлашда Каримов жуда қаттиқ ўйланади. Коррупция Ўзбекистонда очиқ-ойдин кўриниб турган масала. Юқори лавозимдаги шахсларни тайинлашда уни моддий пул билан эмас¸ ҳокимиятни ушлаб туриш ва содиқлик критерияси орқали баҳоланади¸ назаримда. Бу ҳокимият учун пул билан белгилангандан кўра қийматлироқ қадрият ҳисобланади. Лекин бу “Пулни четга суриб қўяди. Ресурсларни инобатга олдирмайди” дегани эмас. Ўзбекистон ҳокимияти коррупциялашган. Ҳамма нарса¸ албатта¸ пул билан ўлчанади. Лекин бойлик билан ўлчанадиганидан юқорироқ турадиган қадрият бу содиқлик. Биринчи шахсга содиқлик асосий ролни ўйнайди, дейди мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов.
XS
SM
MD
LG