Линклар

logo-print

Рус миллатчилари ҳужумидан энг кўп ўзбеклар жабр кўрди


Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси маълум қилди. Ташкилотнинг www.antirasizm.ru сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, 2009 йилда Россия Федерациясида ашаддий рус миллатчилари ксенофобия асосида 218та ҳужум уюштирган.

Оқибатда 75 одам ўлган, 284 нафари жабрланган.

Рус миллатчилари ҳужумидан энг кўп ўзбеклар нобуд бўлган. Яъни 14 ўзбек ўлган, 12 нафари жароҳат олган.

Иккинчи ўринда қирғизлар. Саккиз нафар қирғиз ўлган, 10 нафари жабрланган.

Учинчи ўринда тожиклар бўлиб ўтган йил рус миллатчилари қўлида 7 тожик ўлган, 18 нафари яраланган.

Айни пайтда 7 нафар рус ўз миллатдошлари ҳужумидан ўлган 13 нафари жабрланган.

Рус миллатчилари ҳужумида беш нафар қозоқ ва уч нафар туркман ҳам жабрланган.
XS
SM
MD
LG