Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:23

Покистонда ҳибсга олинган америкаликлар судланмоқда


Покистонда қўлга олинган беш америкалик террор ҳужуми уюштиришни режалагани ҳақидаги айбловни рад қилди.

Уларнинг адвокати Муҳаммад Амир Хон 4 январ куни журналистларга айбланувчилар судда жанггари гуруҳларга алоқадор экани ҳақидаги иддаони рад қилганини айтди.

- Айбланувчиларнинг ҳаммаси фаолияти таъқиқланган гуруҳлар билан алоқаси йўқ эканини таъкидлади. Мен Ал-Қойда ва Жайши-Муҳаммад гуруҳларини назарда тутяпман, деди адвокат.

Судланаётган беш америкалик 2009 йил декабр ойида Покистоннинг Саргода шаҳрида қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG