Линклар

logo-print

Лас Вегасдаги Федерал суд биносида отишма бўлди


АҚШнинг Лас Вегас шаҳридаги Федерал суд биносида содир бўлган отишмада икки киши ўлди.

Невада штати расмийларига кўра, душанба куни эрталаб суд биносига кириб келган қуролли шахс соқчи томонидан отиб ўлдирилишидан олдин хавфсизлик ходимини отиб ўлдирган ва суд ходимини ярадор қилган.

Отишма бир неча дақиқа давом этган.

Расмийларга кўра, якка ўзи ҳаракат қилгани таҳмин қилинаётган жиноятчининг шахси ва ҳужум сабаблари ўрганилмоқда.

Бу отишма Лас Вегас шаҳридаги машхур қиморхонадан бир ярим километр нарида жойлашган суд биносида содир бўлган.
XS
SM
MD
LG