Линклар

Афғонистонда қайта тиклаш ишлари мувофиқлаштирилиши керак


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Афғонистонда сиёсий вазиятни яхшилаш ва тараққиётни таъминлашда ёрдам бериш учун Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар фуқаролик масалалари бўйича ўзининг юқори лавозимли вакилини тайинлаши кераклигини айтди.

БМТ Бош котиби номидан эълон қилинган баёнотда уруш вайрон қилган бу мамлакатда халқаро мувофиқлаштирув тизими “БМТ доирасида кучайтирилиши” кераклиги билдирилган.

Ҳужжатда ҳар қандай халқаро мувофиқлаштириш ишлари Афғонистон ҳукуматига алоқадор бўлиши муваффақият гарови экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG