Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:18

Яманда вазият яхшиланса, Ғарб элчихоналари қайта очилади


АҚШ Давлат котиби Ҳилари Клинтон Ямандаги вазият минтақа ва дунё барқарорлигига таҳдид эканини айтди.

Жанггарилар ҳужум уюштириши таҳдиди бўлгани учун АҚШ, Британия ва Франция Ямандаги элчихоналарини вақтинча ёпган.

4 январ куни Вашингтонда сўзлаган Клинтон элчихоналар “вазиятга қараб” қайта очилишини айтди.

Яман расмийлари пойтахт Санаадан шимолда содир бўлган тўқнашувда Ал-Қойда жанггариси эканликда гумонланган икки шахс ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG