Линклар

logo-print

Эрон президенти Турманистонга сафар қилади


Маҳмуд Аҳмадийнажод Туркманистондан Эронга газ экспорт қиладиган иккинчи қувурнинг фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашиши режаланган.

Туркманистоннинг Давлатобод газ хавзасини Эроннинг Сарахс минтақаси билан боғлаган янги газ қувури Эронга йилига олти миллиард куб метр газ жўнатиш қувватига эга.

Туркманистондан Эронга газ экспорт қиладиган биринчи қувур 1997 йилда қурилган.

Туркманистонга икки кунлик ташрифи чоғида Маҳмуд Аҳмадийнажод президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан музокара олиб боради.

Эрон раҳбари Туркманистондан олдин Тожикистонда бўлди.
XS
SM
MD
LG