Линклар

logo-print

Эрон "қўпорувчи" ташкилотлар рўйхатини эълон қилди


Эрон жосуслик идораги Теҳрон тарафидан қўпорувчилик фаолиятида айбланаётган халқаро ташкилот ва чет эл оммавий ахборот воситалари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга 60 дан зиёд ташкилот, жумладан АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган Озодлик радиостанцияси қошидаги Фардо радиоси, Британиянинг BBC корпорацияси, Ҳьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Жорж Сорос тарафидан молияланувчи Очиқ жамият институти киритилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, фуқароларнинг мазкур ташкилотлар билан ҳар қандай алоқа ва ҳамкорлик қилиши тақиқланади.

Эрон мухолифати тарафдорлари мазкур чекловларни мамлакатда июн ойида бўлиб ўтган президентлик сайловлари ва сайловлардан сўнг юзага чиққан норозиликлар билан боғламоқда.
XS
SM
MD
LG