Линклар

Эрон президенти Туркманистонга сафар бошлади


Икки кунлик ташрифи давомида Теҳрон раҳбари туркман газини Эронга узатадиган навбатдаги газ қувурининг очилиш маросимида қатнашади.

Икки давлатни бир-бирига боғловчи илк газ қувури 1997 йили ишга тушган ва йилига саккиз миллиард куб метр зангори оловни ташишга мўлжалланган. Янги газ қувурнинг қуввати эса бундан анча катта экани айтилмоқда.

Президент Аҳмадийнажод Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини кўзда тутган уч кунлик Марказий Осиё сафарини душанба куни Душанбедан бошлади.

Эрон раҳбари Тожикистон сафари давомида ҳукуматлараро бир қатор ҳужжатларни имзолади, улар орасида ҳам энергия тизими ва йўл қурилишига оид муҳим келишувлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG