Линклар

Google ўзининг биринчи қўл телефонини намойиш қилди


Интернетда излаб топиш бўйича улкан Google ширкати 5 январ куни “Nexus” деб номланган ўзининг дастлабки қўл телефонини ошкор қилди.

Бу билан Google қўл телефони бозорида Apple ширкатининг iPhone телефонига рақобатчи бўлмоқда.

Қўл телефонлари учун Google чиқарган “Android” операция системасини Samsung, Motorola ва HTC каби ширкатлар ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ қилган.

Аммо “Nexus” Google томонидан илк бор ишлаб чиқилган ва харидорга ўзи сотадиган биринчи қўл телефони бўлади.

“1GHz Snapdragon processor”га эга бўлган ушбу телефон 5 мегапикселли фотоаппарат билан жихозланган бўлиб унинг қалинлиги 11,5 миллиметр, оғирлиги 130 граммни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG