Линклар

logo-print

Роғун ГЭСи акциялари 6 январда сотувга чиқади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон фуқароларни Роғун ГЭСи акцияларини сотиб олишга чақирди.

Қарийиб 30 йил олдин бошланган ушбу ГЭС қурилиши Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тўхтаб қолган.

Сўнгги йилларда Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишига хорижий сармояни жалб этишга самарасиз уриниб келмоқда.

Яқинда Тожикистон ҳукумати оддий фуқароларни бир ойлик маошларини ГЭС қурилишига беришга чақирди.

Роғун ГЭСини қуриш орқали Тожикистон ҳукумати мамлакатда энергия тақчиллигига чек қўйиш ниятида.

Бироқ Ўзбекистон тўғон қурилиши дарёнинг қуйи қисмида сув танқислиги юзага келтиришини таъкидлаб унга қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG