Линклар

Туркманистон-Эрон газ қувури ишга туширилди


Туркманистоннинг Эронга экспорт қилажак табиий гази миқдорининг кўпайиши Ашхободнинг Москвага бўлган қарамлигини камайтириши айтилмоқда.

Туркманистоннинг Эронга экспорт қилажак табиий гази миқдорининг кўпайиши Ашхободнинг Москвага бўлган қарамлигини камайтириши айтилмоқда.

Туркманистонга расмий ташриф билан келган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 6 январ куни туркман газини Эронга экспорт қиладиган янги қувурнинг фойдаланишга топширилиш маросимида қатнашди.

Туркманистон ва Эрон президентлари чоршанба куни дабдадаю асъаса билан ишга туширган янги газ қувурларининг анчагина камтар имконларидан келиб чиқиб кузатувчилар¸ алвон ипнинг қирқилиши иқтисодий эмас¸ балки кўпроқ сиëсий аҳамиятга эга¸ деган хулосага келмоқдалар.

Зотан¸ 2009 йилнинг 12 июн кунида ўтказилган президент сайловидан бери сиëсий инқирозга рўпарў бўлган Теҳрон режими¸ хусусан президент Аҳмадийнажод учун мамлакатга қўшимча газ келиши билан боғлиқ сиëсий очко муҳимдир.

Сешанба куни Туркманистон президенти билан ўтказган сўзлашуви ниҳоясида Теҳрон раҳбари¸ янги газ қувурларининг икки давлат учун ҳам янги имконлар эшигини очишини таъкидлади.

- Ëнилғи масалаларида қарашларимиз якдилдир. Ҳам халқаро¸ ҳам минтақавий масалалар бўйича ҳам бир хил позициядамиз. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш¸ ишончим комилки¸ глобал миқëсда ëнилғи хавфсизлиги вазиятини яхшилайди. Очиладиган янги газ қувурлари икки қўшни давлат ўртасидаги тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлайди¸ деди Аҳмадийнажод жумладан.

Туркманистоннинг Давлатобод газ ҳавзасини Эроннинг Сарахс-Хангиран минтақалари билан боғлаган 182 километрлик янги газ қувури тўлиқ қувват билан ишлаганда Туркманистондан Эронга экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми икки ҳиссага кўпайиб, йилига 8 миллиарддан 20 миллиард куб метрга етади.

Янги қувурнинг ишга тушиши Эрон учун мамлакат шимолидаги минтақаларда газ тақчиллигига барҳам бериш имконини яратади.

Совет иттифоқи парчаланганидан кейин Туркманистон ўз газини Россия қувурлари орқали хорижга экспорт қилди. 1997 йилда Туркманистон ва Эрон 200 километрлик Кўрпеже-Кордкуй газ қувурини қурганидан кейин Ашхободнинг Москвага қарамлиги бир оз камайди.

Нодир Давлат Истанбул шаҳридаги Савдо университетининг халқаро алоқалар бўйича профессори. Унинг Озодликка айтишича, Туркманистон-Эрон ўртасида янги газ қувурининг очилиши туркман газини жанйб йўналиши бўйича экспорт қилиш мумкинлигини кўрсатади.

- Россия билан тушунмовчилик бўлаётган бир пайтда янги қувурнинг ишга туширилиши Туркманистон учун ўз газини хорижга экспорт қилишнинг муқобил йўлига эга бўлиш имкониятини яратади, дейди Нодир Давлат.

Давлатобод-Сарахс-Хангиран газ қувури ишга тушганидан сўнг Туркманистон 2010 йилда Эронга 14 миллиард, Россияга 30 миллиард ва Хитойга 40 миллиард куб метр газ сотади.

Туркманистон Россияга газ экспорти ҳажмини камайтиргани Эронга экспорт ҳисобидан тўлдирмоқда. Эрон ва Россияга газ Давлатобод ҳавзасидан жўнатилади.

Профессор Нодир Давлат фикрича, Эрон газ сотиб олиш орқали минтақада яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўя олишини ҳам намойиш қилмоқда.

- Мазкур келишув орқали Эрон қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришни хоҳлайди, дейди Нодир Давлат.

Эрон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик минтақадан ташқарига ҳам ижобий таъсир этиши мумкин. Август ва сентябр ойларида Эрондаги ахборот агентликлари Анқара расмийлари билан эришилган янги келишувда Туркманистондан Эрон ҳудуди орқали Туркияга йилига 35 миллиард куб метр газ экспорт қилиш кўзда тутилгани маълум қилинган эди.

Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Туркманистонга ташрифи чоғида президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан Шимол-Жануб темир йўл линияси қуриш лойиҳаси муҳокама этилиши кутилмоқда. Туркманистон ҳудуди орқали ўтиши мўлжалланган мазкур янги темир йўл линияси Форс кўрфази соҳилидаги Эроннинг портларини Қозоғистон билан боғлаши назарда тутган.

Агар бу лойиҳа амалга ошса, Эрон БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий икки аъзоси, яъни Россия ва Хитой билан савдо алоқаларини кенгайтириш имконига эга бўлади. Ўз навбатида, Евроосиё қитъасининг ўртасида пайдо бўлган янги савдо йўли Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар таъсирини юмшатиши мумкин.
XS
SM
MD
LG