Линклар

"Бунёдкор"га яна бир бразилиялик ўйинчи келмоқда


33 ёшли бразилиялик таниқли ҳужумчи Дэнилсон Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

Бу ҳақда Бразилиянинг Globo Esporte нашри хабар тарқатди.

Globo Esporte нашри Дэнилсоннинг “Ривалдо мен билан 2009 йилнинг октябр ойида боғланди. Менга Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги клубларидан таклифлар тушди. Бироқ мен Ривалдо билан келишувга эришиб бўлган эдим ва “Бунёдкор” клуби билан бир йиллик шартнома имзоладим”деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ҳозирда Жанубий Кореянинг “Похан Стилерз” клубида ўйнаётган бразилиялик ҳужумчининг Тошкентга қачон келиши ҳозирча ошкор қилинмади.

Луис Фелипе Сколари мураббийлик қилаётган “Бунёдкор” клубида ҳозир хорижлик бир нечта футболчи, жумладан, Жаҳон кубоги совриндори, 1999 йилда дунёнинг энг зўр футболчиси унвонини олган Ривалдо ҳам тўп сурмоқда.
XS
SM
MD
LG