Линклар

logo-print

Туркман гази Эронга оқа бошлади


Туркманистонни Эрон билан боғловчи янги газ қувури ишга туширилди.

Туркманистоннинг Сарахс туманида бўлиб ўтган газ қувурининг тантанали очилиш маросимида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва унинг туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов қатнашдилар.

Маросимда чиқиш қилган Эрон президенти янги газ қувури икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги даражага кўтаришини маълум қилди.

Ушбу қувур тўлиқ қувват билан ишлаганда Туркманистондан Эронга экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми икки ҳиссага кўпайиб, йилига 8 миллиарддан 20 миллиард куб метрга етади.

Декабр ойи ўртасида Туркманистонни Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитой билан боғловчи янги газ қувури ишга туширилди.
Туркманистон ушбу қувур орқали Хитойга йилига 40 миллиард куб метр газ етказиб беришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG