Линклар

logo-print

Доғистонда милиция ходимлари нишонга олинди


Доғистонда худкуш шахс томонидан содир этилган портлаш оқибатида милициянинг камида олти ходими нобуд бўлди.

Россия ахборот агентликларига кўра, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Махачкала яқинидаги йўл патрул хизмати базаси ҳовлисида портлатиб юборишга уринган. Бироқ милиция ходимлари ўтирган машина худкуш йўлига чиққан ва иккала машина ҳам портлаб кетган. Портлашда, шунингдек, 14 киши, жумладан тинч аҳоли вакиллари тан жароҳати олган.

Ўтган йил давомида Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этилди ва бу ҳужумларда асосан милиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари нишонга олинди.

Россия ушбу ҳужумларда исломий экстремистларни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG